Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ДХХ бир неча хориж фуқароларини қўлга олди

ДХХ бир неча хориж фуқароларини қўлга олди

Видеодан кадрлар

Гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитаси ходимлари томонидан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида катта миқдордаги наркотиклар мусодара қилинди.

Хусусан, Жиззах вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда Қозоғистоннинг Мақтарал туманида истиқомат қилувчи 45 ёшли фуқаро ва Зомин туманида яшовчи 32 ёшли маҳаллий фуқаро 3,88 килограмм опий гиёҳвандлик моддасини 32 минг АҚШ долларига сотаётган вақтларида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тошкент вилоятида ўтказилган тезкор тадбирларда эса 1984 йил Қирғизистонда туғилган, Россия фуқароси ҳамда 1963 ва 1968 йилларда туғилган икки нафар Қирғизистон фуқароси 9,612 килограмм гашиш гиёҳвандлик моддаси билан, шунингдек, 1983 йилда туғилган Тожикистон фуқароси 1,784 килограмм опий ва 3,765 килограмм гашиш моддалари билан ушланган.

Самарқанд вилоятида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланган, 1984 йилда туғилган маҳаллий фуқаро 10,3 килограмм опий моддаси билан қўлга олинган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Тошкент вилояти бўйича бошқармаси ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда муқаддам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланган 29 ёшли фуқаро ўзининг Nexia-3 русумли автомашинасида Қўқон шаҳрига кетаётган вақтида Оҳангарон туманидаги «Чинор» йўл патруль хизмати масканида тўхтатилган. Бироқ у ЙПХ ходимлари талабларига бўйсунмасдан қочишга уринганида, сунъий тўсиқ яратилиб, ушланган.

Автомашина кўздан кечирилганда, унинг салон қисмида 4,902 килограмм гашиш моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Давлат хавфсизлик хизматининг Андижон вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ўтказган тезкор тадбирда эса Тошкент шаҳри томон ҳаракатланган Cobalt автомашина йўл ҳаракати хавфсизлиги ходимларини жалб этган ҳолда Бўстон туманидаги йўл патруль хизмати масканида тўхтатилиб, кўздан кечирилган.

Текширув давомида машинада йўловчи сифатида кетаётган Олтинкўл туманида яшовчи, 1977 йилда туғилган, муқаддам судланган шахснинг ёнида 961 грамм опий моддаси борлиги аниқланган.

Дастлабки суриштирув жараёнларида у мазкур наркотикни Андижон шаҳрида истиқомат қилувчи, муқаддам гиёҳванд моддалар билан боғлиқ жиноят содир этгани учун судланган, 1974 йилда туғилган Қирғизистон фуқаросидан олгани маълум бўлиб, ушбу шахс ҳам ушланган. Шунингдек, унинг яшаш манзилида 240 грамм опий моддаси борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинган.

Таъкидлаш лозимки, ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида мусодара қилинган жами 17 килограмм 165 грамм опий ва 18 килограмм 279 грамм гашиш гиёҳванд моддалари Тожикистон ва Қирғизистондан контрабанда йўли билан олиб ўтилган.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан қўзғатилган жиноят ишлари доирасида уларнинг жиноий алоқаларини аниқлаш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг