Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада 19 ёшли қиз ва аёлнинг номусига тегилгани ҳақидаги хабарларга прокуратура изоҳ берди

Фарғонада 19 ёшли қиз ва аёлнинг номусига тегилгани ҳақидаги хабарларга прокуратура изоҳ берди

Фото: «Xabar.uz»

Ижтимоий тармоқларда Қува туманида аёл ва қизни уч нафар шахс зўрлик ишлатиб олиб кетиб, бир ой давомида ушлаб турганлиги ва номусига текканлиги, ушбу ҳолатдан сўнг ҳомиладор бўлиб қолган қиз ўтган йил декабрида туққанлиги ҳақида хабарлар тарқалганди. Фарғона вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан ўрганиш натижаларини маълум қилди. 

Унда қайд этилишича, фуқаро С.Р. (2001 й.т.) 2020 йил 22 сентябрь куни Қува тумани ИИБга мурожаат қилиб, уни 2020 йил 25 март куни фуқаро Т.С. Қува туманидаги кўп қаватли уйларга олиб бориб, вояга етмаган Д.Ж. ва С.К. лар билан бирга уни ва В.М. исмли аёлни бир ой давомида асоссиз ушлаб турганлиги, зўрлик ишлатиб номусига текканлигини билдирган.

«Мурожаат бўйича Қува тумани ИИБ томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. Аммо С.Р.ни зўрлик ишлатиб номусига тегилганлиги, олиб кетилганлиги ва асоссиз ушлаб турилганлиги ҳақидаги важлари экспертиза хулосаси, тушунтириш хатлари ва иш юзасидан тўпланган бошқа ҳужжатлар билан ўз тасдиғини топмаган.

Мурожаат юзасидан Қува тумани ИИБ томонидан охирги маротаба 2020 йил 12 декабрда жиноят иши қўзғатиш рад қилинган.

Ўрганиш давомида текширув жараёнини бевосита назорат қилган Қува тумани прокуратураси ходимлари хатти-ҳаракатларида қонун бузилиши ҳолати аниқланмади», дейилади прокуратура хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг