Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада банк масъуллари ва ҳоким ёрдамчилари қўлга тушди

Фарғонада банк масъуллари ва ҳоким ёрдамчилари қўлга тушди

Фото: Хавфсизлик

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида банк масъуллари ва ҳоким ёрдамчиларининг жинояти фош этилди.

Акциядорлик тижорат «Халқ банки»нинг Ўзбекистон банк хизматлари марказида ишловчи маҳалла банкири мазкур марказ бошқарувчиси ўринбосари билан ўзаро тил бириктириб, икки нафар фуқаро номига 66 млн сўм кредит ажратиб бериш эвазига 10 млн сўм талаб қилади.

ДХХ ва ИЖҚКД ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда маҳалла банкири сўралган пул маблағини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Терговга қадар текширув давомида, кредит ажратиб бериш учун у муқаддам 600 минг сўм, банк бошқарувчиси ўринбосари эса 920 минг сўм олганлиги аниқланган.

Шунингдек, «Халқ банки» Ўзбекистон БХМ мансабдор шахслари, Ўзбекистон туманидаги маҳалла фуқаролар йиғинларидаги икки нафар ҳоким ёрдамчиси ва улгуржи савдога ихтисослашган МЧЖ раҳбари сохта ҳужжатлар асосида бошқа фуқаролар номига 153 млн сўм миқдорида мақсадсиз кредит ажратилишига эришиб, уларни нақдлаштириб, талон-торож қилганликлари ҳам маълум бўлди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси 3-қисми “в” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Хабарда айтилишича, БХМ бошқарувчисининг ўринбосари 2000 ва 2015 йилларда Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 211-моддаси 1-қисми билан судланган бўлса-да, ўз хатоларидан тўғри хулоса чиқармаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг