Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада судьянинг қимматбаҳо шубаси сотилди

Фарғонада судьянинг қимматбаҳо шубаси сотилди

Иллюстратив фото

Фарғонада фуқаролик ишлари бўйича туманлараро суди судьясининг (аёл) қимматбаҳо шуба-пальтоси сотилди. Кўп аёллар учун орзу бўлган нарсасини сотиб, пулини хайрия ишларига сарфлагандир-да, десангиз янглишасиз.

Гап шундаки, қисқа вақт аёлнинг устини безаган ушбу кийим ўғлининг совғаси бўлиб, у 1500 АҚШ долларга сотиб олингани айтилади. Кўп ўтмай, ўғил қўқонлик оилавий тадбиркорнинг келини билан жиноий тил бириктирган ҳолда ўша хонадондан 680 минг АҚШ доллари (!) ўғирлагани ошкор бўлиб, қамоққа олинади. Дастлабки тергов жараёнида ўғирланган пулларга сотиб олинган қатор мулклар ва моддий қийматликлар аниқланади, жумладан, қимматбаҳо шуба-пальто ҳам.

Жиноий йўл билан орттирилгани аниқланган мулк ва бошқа моддий қийматликлар суд ҳукмига биноан Мажбурий ижро бюросининг Фарғона шаҳар бўлими томонидан сотилиб, тушган пуллар зарарни қоплашга йўнатирилади. Ва шу жараёнда судьянинг шуба-пальтоси ҳам сотувга қўйилади.

Неча пулга сотилди? Ҳеч қанчага!

Фарғонадаги «Континент имкон баҳо» МЧЖ мутахассислари шубага уч жуфт (бижутерия) тақинчоқларни (улар ҳам ўғриланган пулга сотиб олинган) ҳам қўшиб ҳисоблаб, умумий 2.100.000 сўм нарх чиқарган?! Қишида тузукроқ совуқ бўлмайдиган Ўзбекистонда бир мавсумгина кийилган қимматбаҳо матоҳ бу даражада арзон (яна денг уч жуфт тақинчоқларни қўшиб ҳисоблаганда!) бўлиши тасаввурга сиғмайди. Бироқ тезда «эгасини таниб кетиши»дан ажабланмасаям бўлади.

Шуба-пальто сотувидан тушган пул жиноят оқибатида етказилган зарарлар олдида денгиздан томчи, албатта. Буёғи энди алоҳида мавзу.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг