Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Фарғонада ЙПХ инспекторини видеога олиб, тарқатган фуқаро 10 суткага «кесилди»

Фарғонада ЙПХ инспекторини видеога олиб, тарқатган фуқаро 10 суткага «кесилди»

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 2 март куни ижтимоий тармоқларда «Бу ерда ким ҳақ?» сарлавҳаси остида видеолавҳа тарқатилган. 

ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабарига кўра, ушбу ҳолат юзасидан 3 март куни Фарғона вилояти, Олтиариқ тумани, «Полосон» МФЙ биносида сайёр суд бўлиб ўтган.

ЙПХ инспектори фаолиятини видеотасвирга тушириб, йўл белгисини ўрнатмасдан хизмат олиб борганликда нотўғри айблаган ва видеолавҳани ижтимоий тармоқларга тарқатган фуқаро Ф.Э.га нисбатан Қўштепа тумани Маъмурий суди томонидан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 195-моддасига кўра, 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг