Ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жазо кучайтирилади
Ўзбекистонда ҳокимият вакилига қаршилик кўрсатганлик учун жиноий жавобгарликни кучайтириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ахборот хизмат хабар берди.
Қайд этилишича, ЎзЛиДеП фракцияси йиғилишида «Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартишлар киритиш ҳақида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилинди.
Мазкур лойиҳа билан Жиноят кодексининг 219-моддаси биринчи қисми (Қаршилик кўрсатиш, яъни хизмат вазифасини бажараётган ҳокимият вакилининг қонуний фаолиятига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга фаол қаршилик кўрсатиш) санкциясидаги жазо чораларини кучайтириш таклиф қилинмоқда.
Энди жарима миқдори БҲМнинг 50 бараваридан 100 бараваригача оширилиб, бир йилдан уч йилгача озодликни чеклаш жазо чораси киритилмоқда ва озодликдан маҳрум қилиш жазоси бир йилдан уч йилгача кучайтирилиши кўзда тутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter