Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Икки нафар муҳтожни алдаган маҳалла раисига жиноят иши қўзғатилди

Икки нафар муҳтожни алдаган маҳалла раисига жиноят иши қўзғатилди

Фото: Xabar.uz

Яна бир маҳалла раисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда «Xabar.uz»га Бош прокуратура матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, Нурота туманидаги «А» МФЙ раиси Д.Х. бошпанаси бўлмаган ва эҳтиёжманд иккитага оилага уй-жой сотиб олиш учун бюджетдан ажратилган маблағлардан 28,5 млн. сўмини қўлга киритади. Уй-жойини таъмирлатиб бериш ваъдаси билан олинган пулларни эса оқсоқол ўз эҳтиёжи учун сарфлаб юборади.

Терговга қадар текширув давомида маҳалла раиси қилган ишидан пушаймонлик билдириб, етказилган зарарнинг 19 млн. сўмини ўз ихтиёри билан қайтарган. Бироқ бу – масала ҳал бўлди дегани эмас. Ҳолат бўйича фирибгарлик аломатлари бўйича жиноят иши қўзғатилган. Тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг