Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда чўпонни калтаклаб, 215 бош қўйни олиб кетишди

Жиззахда чўпонни калтаклаб, 215 бош қўйни олиб кетишди

Шу йил 15 ноябрь куни Жиззах вилоятининг Фориш туманида фуқаро М.А. ИИБга мурожаат қилади. У жорий йилнинг 14 ноябрь куни 3 нафар номаълум шахс уни Фориш тумани Арнасой ҚФЙ ҳудудида 1 300 бош қўйларни боқиб юрганида таёқ билан уриб  215 бош қўйини ҳайдаб кетганидан шикоят қилган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни фуқаролар Д.А., М.Т. ва Т.Ш.лар содир этганликлари аниқланиб, ушланганлар. Тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг