Кишанланган фуқаро профилактика инспекторига «калла қўйди»...

...Когонлик Э.Раббанов маст ҳолатда «текканга тегиб, тегмаганга кесак отиб» юрганида ички ишлар ходимлари ушлаб, «пункт»га олиб келишди. Шундаям ўзини бошқара олмагач, профилактика инспекторининг ёрдамчиси уни кишанлашга мажбур бўлди. Бундан баттар қутурган Э.Раббанов профилактика инспектори хонасида тўполон кўтариб, стол ва стулларни синдиради. Камига инспектор Феруз Ражабовга «калла қўйиб», юзига яхшигина жароҳат етказди.
Ўзи шундоғам маъмурий жавобгарлик нақд бўлиб турганди унга. «Полвон»лиги аҳволини баттар ёмонлаштирди, холос. Оқибатда у маъмурий эмас, жиноий жавобгарликка тортилди.
Жиноят ишлари бўйича Когон шаҳар суди раиси Зариф Шеровнинг «Xabar.uz» мухбирига маълум қилишича, Э.Раббанов икки ярим йил муддатга озодликдан маҳрум қилинди. Тайинланган жазони эса қаттиқ тартибли колонияларда ўташи белгиланди.
Са-ал ошиб кетмадими?
— Йўқ, дейди суд раиси. — Ҳаммаси қонун доирасида. Норози бўлса — марҳамат, тегишли тартибда шикоят қилиши мумкин. Судланувчининг қаттиқ тартибли колонияга равона қилиниши боисики, у илгари ҳам маст ҳолатда безорилик қилгани учун уч ярим йилга «кесилган», муддатидан аввал шартли равишда очиққа чиққанига қарамай яна шундай жиноятга қўл уриб турибди. Натижада унга ўталмай қолган жазоси ҳам қўшиб берилди.
Аввалги қилмишидан хулоса чиқармаган кимсага яна мурувват кўрсатилармиди?
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter