Машина заводига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган аёлларга жиноят иши очилди

2020 йилнинг январ ойидан март ойига қадар 37 ёшли М.И. (аёл) ва 45 ёшли З.К. (аёл) ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 3 нафар фуқарога Андижон вилояти, Асака туманида жойлашган «Uz Auto Motors» АЖга ишга киритиб қўйишни ваъда қилиб, ишончга кириб, жами 6.450 АҚШ доллари миқдоридаги пул маблағларини олиб, ўз эҳтиёжлари учун сарфлаб юборгани аниқланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Асака тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми «б» банди (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабар берди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter