Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Машинадан ҳам, пулдан ҳам қуруқ қолди

Машинадан ҳам, пулдан ҳам қуруқ қолди

Фото: «M.gazeta.ru»

Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБга 2021 йил 10 май куни Қарши шаҳар «Зоғза» маҳалласида яшовчи Р.Р. ариза билан мурожаат қилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати хабар бермоқда.

Унда шу йилнинг 21 апрель куни Қамаши тумани «Бобиртепа» маҳалласида яшовчи П.Т. ва Косон тумани «Машъал» маҳалласида яшовчи У.А.лар «Cobalt» русумли автомашина сотамиз», деб алдаб, ундан 90.500.000 сўм миқдоридаги пулларини олгани ва на машинадан, на пулдан дарак бўлмагач, Р.Р. алданганини билиб, бу ҳақда ички ишлар органларига хабар берган.

Мазкур ҳолат юзасидан, Қарши шаҳар ИИО ФМБ 4-сонли ИИБ ТБ томонидан жиноят иши қўзғатилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг