Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

МИБ ходимига фаол қаршилик кўрсатган шахс ҳибсга олинди

МИБ ходимига фаол қаршилик кўрсатган шахс ҳибсга олинди

Фото: «7News.Uz»

Воқеа Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида содир бўлгани айтилмоқда.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Тошкент вилояти Зангиота туманлараро судининг 13.03.2019 йилдаги ижро варақасига асосан 18.10.2018 йилда туғилган вояга етмаган А.Ж.Умаралиевни отаси Ж.Гуламназиров қармоғидан онаси А.Аугамбаева тарбиясига олиб бериш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Янгийўл туман бўлимига келиб тушган.

Шунга кўра, жорий йилнинг 5 апрель куни давлат ижрочилари Ф.Жуманов ва А.Алимжанов суд ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида Ж.Ғуломназировнинг яшаш хонадонига келади. Бироқ боланинг отаси  давлат ижрочилари ва хавфсизлигини таъминлаш учун жалб қилинган туман ИИБ ХПБ профилактика инспекторларининг ҳаракатига қаршилик кўрсатади. Бу жараёнда А.Алимжоновнинг юзига туфлаб ва бошқа ҳаракатлари билан ижрочиларнинг қонуний ҳаракатига фаол тўсқинлик қилиб, уларни хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жорий йилнинг 6 апрель куни Ж.Гуламназировга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 219-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олинган. Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Бу ҳақда «Xabar.uz»га маълум қилган Мажбурий ижро бюроси матбуот хизмати яқин келажакда ҳолат  ҳақида кенгроқ маълумот берилишини ҳам қўшимча қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг