Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоий вилоятида кредит маблағларини талон-торож қилган шахс аниқланди

Навоий вилоятида кредит маблағларини талон-торож қилган шахс аниқланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Навоий вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда ўзининг раҳбарлиги ва таъсисчилиги остида 5 та МЧЖни ташкил қилиб кредит маблағларини талон-торож қилган шахс аниқланди.

Фуқаро Ж.М. банк мансабдор шахслари билан олдиндан тил бириктириб, мол-мулкларни сунъий оширилган нархда гаровга қўйиб, АТ «Халқ банк» Навоий шаҳар филиалидан 2 та ҳолатда 2,9 млрд сўм, АТБ «Микрокредитбанк» Кармана туман филиалидан жами 3,4 млрд сўм кредит маблағини ажратилишига эришиб, шундан 2,4 млрд сўмини ўзи раҳбарлигидаги МЧЖлар орқали банк кассаларидан нақд пул шаклида ва корпоратив картага тушириб олиб, ўзининг шахсий манфаатлари йўлида сарфлаб талон-торож қилганлиги маълум бўлган.

Шунингдек, Ж.М. фаолияти давомида жами 668 млн сўмга савдо мажмуаси ҳамда «Lacetti», «Damas» русумли автотранспорт воситаларини харид қилиб, жиноий фаолиятдан олинган даромадларини легаллаштирган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш), 207-моддаси (мансабга совуққонлик билан қараш) ва 243-моддаси (жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштириш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг