Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ucell етакчи ҳуқуқшуносининг мақоласи Олий суд журналида эълон қилинди

Ucell етакчи ҳуқуқшуносининг мақоласи Олий суд журналида эълон қилинди

Фото: «Xabar.uz»

Ўзбекистон Республикаси Олий судининг ҳуқуқий илмий-амалий нашри — «Правосудие» («Одил судлов») журналида Ucell компанияси етакчи ҳуқуқшуноси Дониёр Абдуқодировнинг мақоласи чоп этилди.

Дониёр Хусанович ҳуқуқшунослик соҳасида 18 йиллик тажрибага эга, ҳуқуқ фанлари номзоди ва Тошкент давлат юридик университетида педагогик иш тажрибасига эга.

Компаниянинг корпоратив ҳуқуқшуноси сифатида фаолият юритиб, аввалги парламент тажрибаси асосида «Конституциявий ҳуқуқ» йўналиши бўйича юридик фанлар доктори илмий даражасини олиш учун «Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталари аппаратлари фаолиятининг ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш масалалари» мавзусида илмий изланишлар олиб бормоқда.

«Кўчадаги оддий одамнинг нигоҳи парламент фаолиятининг фақат ташқи томонини илғайди. Депутатлар ва сенаторлар ўтказадиган йиғилишлар кабилар. Ҳолбуки, парламент аппаратининг турли бўлимлари ва бошқа бўлинмалари томонидан тақдим этилаётган мазкур фаолиятнинг «парда ортидаги» томони кўп ҳолларда кўздан четда қолмоқда.

Қонун ижодкорлиги жараёнининг самарадорлиги парламент ички ташкилий тузилмасининг яхши мувофиқлаштирилган ишига боғлиқ. Бу жараённинг натижаси ҳар бир амалиётчи адвокат шуғулланаётган ҳуқуқни қўллаш сифатини белгилаб берувчи қонунлардир, бу эса тегишли равишда Компаниянинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишга бевосита даҳл қилади», — деб ўртоқлашди ҳуқуқий масалалар бўлими етакчи юридик маслаҳатчиси Дониёр Абдуқодиров.

Ucell етакчи ҳуқуқшуносининг мақоласини ушбу ҳаволада ўқишингиз мумкин.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг