Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Она 13 ёшли қизини сотишга уринди

Она 13 ёшли қизини сотишга уринди

Фото: «Amirdaily.com»

Баъзилар фарзанд ҳақида орзу қилган бир вақтда, бошқалар болалари эвазига пул ишламоқчи бўлишмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси тезкор вакили сўзлаб берган воқеа бунга мисол бўла олади.

Жорий йилнинг 17 май куни Миробод тумани Авлиё ота кўчасида жойлашган кафелардан бирида Тошкент шаҳар ИИББ Терроризм ва экстремизмга қарши кураш бошқармаси ходимлари қўшни республикалик 43 ёшли Ольгани (исмлар ўзгартирилган) 13 ёшли қизини 3 500 АҚШ доллари эвазига сотмоқчи бўлганида қўлга олишди.

Ҳаммаси иккита аёлнинг кафедаги суҳбатидан бошланди. Ольга Альмира исмли қиз билан танишиб қолади. Суҳбат давомида Ольга муносиб иш топа олмаётгани, хонадони таъмирга муҳтожлиги, озиқ-овқатга пули етмаётгани ҳақида нолиб қолди. Альмира Ольгага ҳамдардлигини билдирди, Ольга эса ундан 13 ёшли қизини сотишда ёрдам сўради. Альмира ўйлаб кўриб жавоб беришини айтгач, аёллар хайрлашишди.

Уйга қайтгач, Альмира юқоридаги ҳолат ҳақида тегишли органларга мурожаат қилди.

Эртаси куни Ольга ва Альмир шаҳар кафеларидан бирида учрашдилар. Ольга ўсмир қизини пулга сотаётган вақтида ички ишлар органлари ходимлари томонидан қўлга олинди.

Мазкур факт бўйича жиноят иши қўзғатилди. Жиноятчига нисбатан тегишли чоралар кўрилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг