Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ўзини 5-қаватдан ташлаган аёлнинг турмуш ўртоғи ушланди — Прокуратура

Ўзини 5-қаватдан ташлаган аёлнинг турмуш ўртоғи ушланди — Прокуратура

Фото: «Xabar.uz»

Жорий йилнинг 27 март куни Бекобод туманида икки фарзанднинг онаси бўлган 28 ёшли аёл 5-қаватдан ўзини ташлаб, ўз жонига қасд қилгани хабар қилинганди.

Яқинларининг айтишича, аёлнинг турмуши нотинч бўлган, эри ваҳшийларча калтаклаб келган. Тўққиз йиллик турмушнинг бор-йўғи уч йилини эриникида яшаган. Лекин шу орада уч марта ҳимоя ордери берилган бўлса ҳам зўравонга бирор чора кўрилмаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Бекобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, Жиноят кодексининг 103-моддаси  (Ўзини ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Марҳуманинг турмуш ўртоғи Жиноят-процессуал кодексининг 227-моддаси тартибида ушланган.

Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади, дейилади прокуратура хабарида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг