Пискентда ишчилар маошини бермаган корхона раҳбари жаримага тортилади
Ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Пискент туманида жойлашган «NATURE COTTON» МЧЖ ишчи-ходимларига ойлик маош бермаётганлиги юзасидан хабар тарқалган эди.
Давлат меҳнат инспекцияси вакиллари томонидан мазкур вазият ўрганиб чиқилди.
Аниқланишича, иш берувчи қўлостидаги ходимларнинг бир гуруҳи (2019 йилнинг декабрь ойида 28 нафар ишчи-ходим, жорий йилнинг январида эса 13 нафар ишчи-ходим)га ўз аризаларига кўра ойлик маоши сақланмаган ҳолда Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 150-моддаси асосида меҳнат таътиллари берган.
Шунингдек 2019 йилнинг 15 декабрида Оҳангарон шаҳридаги ИИВ ЖИЭББ колонияси билан жами 100 нафар ишчи кучини хизмат кўрсатиш ишларига жалб қилиш юзасидан шартнома тузилган ва шу асосда МЧЖга ишчи кучи жалб этилган.
Мазкур вазият ўрганилиб, ишчилар, М.Хамрақулова, У.Юлдашев, Б.Мўминов, А.Шоматовга ойлик иш ҳақлари ундириб берилди.
МЧЖ раҳбарига бошқа ходимларнинг ҳам иш ҳақларини тўлаб бериш ва кейинчалик қонун бузилишига йўл қўймаслик ҳақида ёзма кўрсатма киритилди. Шунингдек унга нисбатан ишчиларнинг иш ҳақларини ўз вақтида тўлаб бермагани сабабли маъмурий жаримага тортиш чоралари кўрилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter