Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қамоққа олинган ИИБ ходимларига оид жиноят иши Бош прокуратура иш юритувига олинди

Қамоққа олинган ИИБ ходимларига оид жиноят иши Бош прокуратура иш юритувига олинди

Фото: «Xabar.uz»

Андижонда Ички ишлар органи ходимлари томонидан қийноққа солинган фуқаро А. Абдукаримов вафот этиши ортидан жиноят иши қўзғатилиб, 3 нафар ИИБ ходими ҳисбга олинганидан хабарингиз бор.

Жиноят иши бўйича янги тафсилот шуки, тергов жараёнида холислик ва қонунийликни таъминлаш мақсадида «дело» Андижон шаҳар прокуратурасидан Бош прокуратура иш юритувига олинган. Бу ҳақда «Xabar.uz»га маҳкама матбуот хизмати маълум қилди.

Унга кўра, жиноят иши марказий маҳкаманинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси томонидан тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Жиноят иши мамлакат Бош прокурорининг шахсий назоратига олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг