Қашқадарёда ўқитувчи ва ҳоким ёрдамчиси қўлга олинди
Ўқитувчи ва абитуриентларга «Миллий сертификат» олиб беришни ваъда қилган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилоят бошқармаси томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Қашқадарё вилояти педагогларни янги медотикаларга ўргатиш миллий маркази ўқитувчиси Н.Ш. (муқаддам судланган) ўқитувчи Д.Х.дан 20 нафар ўқитувчининг ойлик маошига устама қўшилишини таъминловчи ва 39 нафар абитуриентга олий ўқув юртига киришга имтиёз берувчи «Миллий сертификат» олиб бериш эвазига жами 17 700 АҚШ доллари талаб қилиб, шундан 6 600 АҚШ долларини қўлга киритиб қолган 11 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Шунингдек, Н.Ш.нинг кўрсатувига асосан давом этган тадбирда Қарши шаҳридаги «Т». МФЙ бўйича ҳоким ёрдамчиси Ш.Р. ўқитувчи ва абитуриентларга қалбаки «Миллий сертификат» тайёрлаб бериш эвазига Н.Ш.дан 6 600 АҚШ долларини олганлиги аниқланиб, яна 11 100 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик), 28, 211-моддаси (пора бериш) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter