Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Қашқадарёда ўзини мухбир деб таништирган шахс қамоққа олинди

Қашқадарёда ўзини мухбир деб таништирган шахс қамоққа олинди

Қашқадарё вилоятининг Муборак туманида ўзини мухбир сифатида таништириб, ҳокимлик вакилидан 2 миллион 600 минг сўм пулни олган шахсга жиноят иши қўзғатилди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Қайд этилишича, Муборак тумани «Машъал» маҳалласида яшовчи фуқаро А.Т. 2021 йил 31 август куни 102 хизматига мурожаат қилиб, давлат идораларига ўзини «Kun.uz» сайти мухбири деб таништирган фуқаро агарда шартнома тузиб, пластик карта рақами ва қўлига 2 миллион 600 минг сўм пул бермаса, тумандаги салбий ҳолатларни сайтга чиқариб юборишини маълум қилган.

Натижада масъул идора вакили унинг қўлига 100 доллар ва 500 минг сўм пул берганини, шунингдек, унинг талабига кўра, у Т.Р. исмли фуқаронинг пластик карта рақамига бир миллион сўм пул ўтказиб берганини маълум қилган.

Бироқ, кейинчалик маълум бўлишича, ўзини сайт мухбири сифатида таништирган шахс Ғузор туманида яшовчи М.А. эканини билгач, унга нисбатан қонуний чора кўрилишини баён қилган.

Гумонланувчи шахс 20 октябрь куни ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан М.А.га нисбатан Муборак тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 165-моддаси 2-қисми «а» банди (такроран ёки хавфли рецидивист томонидан содир этилган товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Аввалро Kun.uz нашри Қашқадарё вилоятида сайт номидан иш кўраётган сохта мухбир пайдо бўлгани ҳақида огоҳлантирган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг