Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қора бозор»да бир долларни 8450 сўмдан нархлаб сотаётган «валютачилар» ушланди

«Қора бозор»да бир долларни 8450 сўмдан нархлаб сотаётган «валютачилар» ушланди

Фото: «Xabar.uz»

Тошкентда 7900 АҚШ долларини 66,7 млн сўмга ноқонуний равишда сотган икки шахс қўлга олинди.

Департаментнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Мирзо-Улуғбек туман бўлими ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаролар Б. ва У.лар ҳар бир АҚШ долларини «қора бозор» нархида 8450 сўмдан ҳисоблаб, 7.900 АҚШ долларини 66,7 млн сўмга ноқонуний равишда сотган вақтда ушланганлар. Улардан 7900 АҚШ доллари ашёвий далиллар сифатида олинган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Мазкур ҳолат юзасидан фуқаролар Б. ва У.га нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг