Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

СамДУ проректори ёрдамчиси қўлга тушди

СамДУ проректори ёрдамчиси қўлга тушди

Иллюстратив фото

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ИИБнинг Самарқанд шаҳар бўлимлари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Самарқанд давлат университети проректори ёрдамчиси У.Э. университет талабаси С.нинг ишончига кириб, унинг ўқишини Олий таълим вазирлигида юқори лавозимларда ишловчи танишлари орқали Урганч давлат университетига кўчириб бериши эвазига 800 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан олган вақтида ашёвий далил билан ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.

Мазкур ҳолат юзасидан проректор ёрдамчиси У.Э.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 1-қисми ва 28, 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг