«Қоидабузарларни расмга олиб пул ишлайдиган шахс»ни «самосуд» қилганлар аниқланди
Интернет тармоқларда тарқалган видеода номаълум шахс бошқа бир кишини куч билан ушлаб туриб, тармоқ фойдаланувчиларига бу шахс йўл ҳаракати қоидабузарликларини тасвирга олиб, ички ишлар органларига жўнатиш билан шуғулланишини маълум қилган. Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИБ текширув ўтказди.
Текширув давомида аниқланишича, ушбу ҳолат 2021 йил 1 октябр куни соат 17:00 да Учтепа тумани Тошкент халқа автомобил йўлида «Ўрикзор» бозори яқинида содир бўлган. Ҳуқуқбузар 1996 йилда туғилган Хуршид Э. эканлиги аниқланди.
Хуршид Э. Учтепа тумани ИИО ФМБ 3-сон ички ишлар бўлимигқ етказилиб, у билан профилактик суҳбат ўтказилди. Бундан ташқари, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси бўйича баённома расмийлаштирилган.
Хабарга кўра, тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўрилиши учун судга юборилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter