Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Судьялар олий кенгаши вакили «йўқ судларга тайинловлар»га изоҳ берди

Судьялар олий кенгаши вакили «йўқ судларга тайинловлар»га  изоҳ берди

Фото: Судьялар олий кенгаши матбуот хизмати

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентилигида (АОКА)да бўлиб ўтган тадбирда ҳали ташкил этилмаган умумюрисдикция судларига судьялар тайинланаётганига изоҳ берилди. Яъни қонунлар ўзгармасдан туриб йўқ лавозимлар қанақа қилиб судьялар тайинланмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши вакилига кўра, мамлакат Президентининг 2020 йил 24 июлдаги «Судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва одил судлов самарадорлигини оширишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони билан суд тизимининг ташкилий-тузилмасига ўзгаришларга киритилмоқда. Яъни, 2021 йилнинг 1 январидан вилоят ва унга тенглаштирилган жиноят, фуқаролик ва иқтисодий судлари негзида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар умумюрисдикция судлари ташкил этилиши белгиланган. Шунингдек, маъмурий судлар мақбуллаштирилишидан ташқари маъмурий  ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги ишларни кўриб чиқиш ваколати ҳам жиноят ишлари бўйича судларга ўтмоқда.

Фармондан келиб чиқиб, қатор ҳуқуқий ҳужжатларга киритилиши кутилаётган қўшимча ва ўзгартиришлар унинг (Фармоннинг) ижросини тўхтатиб туришга асос бўлмайди. Фармон билан суд тизимига киритилаётган ташкилий-тузилмавий ўзгаришлар натижасида муайян ихтисослашув бўйича судьялар сони кўпайишига, айрим ихтисослашувлар бўйича камаймоқда.

Тўғри, шу кунларда судлар фаолияти мақбуллаштирилиши ортидан қатор тайинловлар амалга оширилмоқда. Бироқ бу – улар тайинловнинг эртасигаёқ ишга тушиб кетади, дегани эмас. Тайинловларга оид  ҳужжатларда унинг  кучга кирадиган санаси аниқ кўрсатиб  ўтилган.

Маълумот учун. Суд тизимига киритилаётган ташкилий-тузилмавий ўзгаришлар натижасида Олий суд судьялари сони 6 тага, жиноят ишлари бўйича судлар судьялари сони 94 тага, фуқаролик ишлари бўйича судлар судьялари сони 20 тага ва ҳарбий суд судьялари сони 2 тага (жами 122 тага) кўпаяди. Шу баробарида иқтисодий  ва маъмурий судлар судьялари сони, умумий ҳисобда,171 тага камаяди. Қайд этилган рақамлар жами 49 та судьялик штатлари сони қисқараётганини англатади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг