Термизда маҳалла раисининг ўринбосари ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Сурхондарё вилоят бошқармалари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Термиз шаҳар «Д.» МФЙ раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари С.С. ушланди.
У фуқаро Х.Ж.га Термиз шаҳар «Гулистон» маҳалласида қурилган 2 сотихли 2 хонали арзон ҳовли уйлардан бирини танишларининг ёрдами билан олиб берганлиги эвазига ундан 500 АҚШ доллари беришни талаб қилган. Талаб қилган пулнинг маълум қисмини олаётган пайтда...
Ҳолат юзасида фирибгарлик (ЖК, 168-модда) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди, дейилади Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га берган маълумотида.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter