Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Термизда маҳалла раисининг ўринбосари ушланди

Термизда маҳалла раисининг ўринбосари ушланди

Иллюстратив фото

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Сурхондарё вилоят бошқармалари томонидан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Термиз шаҳар «Д.» МФЙ раисининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари С.С. ушланди.

У фуқаро Х.Ж.га Термиз шаҳар «Гулистон» маҳалласида қурилган 2 сотихли 2 хонали арзон ҳовли уйлардан бирини танишларининг ёрдами билан олиб берганлиги эвазига ундан 500 АҚШ доллари беришни талаб қилган. Талаб қилган пулнинг маълум қисмини олаётган пайтда...

Ҳолат юзасида фирибгарлик (ЖК, 168-модда) аломатлари  билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари бошлаб юборилди, дейилади Бош прокуратура матбуот хизматининг «Xabar.uz»га берган маълумотида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг