Тошкент шаҳридаги қудуқ ичидан жасад топилди

Жорий йилнинг 19 декабр соат 13:45ларда Тошкент шаҳри Юнусобод тумани Амир Темур кўчаси 5-уйнинг орқа томонидаги қудуқ ичидан 55-60 ёшлардаги номаълум эркак кишининг жасади топилган. Ташқи кўринишидан жасадга жароҳат етказилмаган.
Суд-тиббий экспертизасига юборилган жасад кимга тегишли эканлигини, марҳумнинг шахсини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Суриштирув ишлари прокуратура органлари томонидан олиб борилмоқда.
Манба: postda.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter