Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда ўғил ўз онасига нисбатан оғир жиноят содир этди

Тошкентда ўғил ўз онасига нисбатан оғир жиноят содир этди

Тошкент шаҳар Шайхонтоҳур туманида 47 ёшли аёл ўзининг 25 ёшли ўғли томонидан ўлдирилди. Бу ҳақда Олий суд Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси бошлиғи маълум қилди.

Қайд этилишича, судланувчи 2021 йилнинг 16 март куни соат 02:00 да хонадонида ўз онасини бегона эркакдан рашк қилиб, ошхона пичоғини унинг ўнг томон бўйин орқа юзасига санчиб, ўлдирган.

Сўнгра содир этган мудҳиш жиноятни яшириш мақсадида жасадни ўзи яшаб келган хонадоннинг ертўласига кўмиб қўйган.

Қотил бир кун ўтиб маҳалла инспекторига онасини қидириб топишда ёрдам сўраб, мурожаат қилган. Текширувлар натижасида жасад қотиллик аломатлари билан топилган.

Маълум қилинишича, эри билан ажрашган аёл бегона эркаклар билан ўзаро муносабатда бўлиши, баъзан уларни уйига олиб келиши ортидан она ва ўғил ўртасида доимий тортишувлар юзага келган.

Жиноятчига нисбатан Жиноят кодексининг 97-модаси (қасддан одам ўлдириш) 1-қисмига кўра, у айбига тўлиқ иқрор бўлгани, уйланмагани каби ҳолатларни инобатга олиб, 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг