Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Укасининг жиноятини кўрган ака ички ишларга хабар берди

Укасининг жиноятини кўрган ака ички ишларга хабар берди

Фото: Тергов департаменти

Наманган вилоятида шундай воқеа содир бўлди. 2021 йилнинг 10 январь куни соат 18:30 да Янгиқўрғон тумани «Бешбулоқ» маҳалласида фуқаро 30 ёшли Абдухомид А.га тегишли «Nexia-2» автомашинаси олиб қочилган.

ИИВ ҳузуридаги Тергов департаменти хабарига кўра, номаълум шахс хонадон олдида автомобил орқа ойнаси очиқ ҳолда қаровсиз қолдирилганлигидан фойдаланган.

Олиб борилган тезкор қидирув тадбирлари натижасида, мазкур «Nexia-2» русумли автомашина 41 ёшли Ёқубжон М. томонидан олиб қочилганлиги, у маст ҳолатда автомашинани бошқариб, ўзининг яшаш манзилига олиб бориб қўйганлиги аниқланган. Ушбу ҳолатни кўрган Ёқубжон М.нинг акаси Низомжон М. дарҳол ҳудуд профилактика инспекторига бу ҳақда маълум қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Янгиқўрғон тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Ёқубжон М.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 267-моддаси 1-қисми (транспорт воситасини олиб қочиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг