Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЙПХ ходими автомобилда отвёртка борлиги учун далолатнома тузган ҳолат бўйича маълумот берилди

ЙПХ ходими автомобилда отвёртка борлиги учун далолатнома тузган ҳолат бўйича маълумот берилди

Ижтимоий тармоқда «ЙПХ ходими автомобилда отвёртка борлиги учун далолатнома тузди» сарлавҳаси остида тарқалган видео лавҳа юзасидан маълумот берилди, дейилади Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Йўл ҳаракати хавфсизлиги Бош бошқармаси расмий саҳифасида.

2021 йил 23 март куни соат 23:00 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани Токзор МФЙ ҳудудида жойлашган блок-постда хизмат олиб борган ЙПХ ходими Ж.Искандаров томонидан «Спарк» русумли автомобиль тўхтатилган.

Холислар иштирокидаги текширув давомида ХПБ ТП профилактика инспектори А.Алманов томонидан автомобилда мавжуд бўлган отвёртка ўткир тиғли восита дея ҳисобланиб тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ИИББ томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг