Зангиотада ноқонуний тамаки маҳсулотларининг йирик партияси қўлга тушди
Зангиота туманида жами 35 миллион 696 минг сўмлик ноқонуний тамаки маҳсулотларининг навбатдаги партияси қўлга тушди.
Тезкор тадбир давомида Бош прокуратура бошқармаси ходимлари, Давлат солиқ қўмитаси вакиллари билан биргаликда, 3 турдаги, акцизсиз тамаки маҳсулотларининг 1980 қутисини сотаётган фуқароларни қўлга олди. Товарнинг умумий қиймати 35 млн 696 минг сўмни ташкил қилади.
Ушбу ҳолат бўйича Ўзбекистон Республикаси ЖК 186-1 (этил спирти, алкогол махсулоти ва тамаки маҳсулотини ноқонуний ишлаб чиқариш ёки сотиш) моддаси билан жиноий иш қўзғатилди. Айни вақтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Таъкидлаш лозим, сўровномаларда қайд этилишича, ҳар 3 респондентдан 2 нафари ноқонуний тамаки маҳсулотини бозордан ёки кўча сотувчиларидан сотиб олган. Бундан хулоса қилиш мумкинки, ноқонуний тамаки маҳсулоти сотишнинг асосий манбалари бозорлар ва кўча сотувчиларидир.
Агар давлат мана шу реализация каналлари масаласини ҳал қилса, ноқонуний савдо даражаси сезиларли қисқарган бўларди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter