2019 йили мамлакатларнинг пандемияга тайёргарлик харитаси чиққанди...
2019 йили «Statista» дунё мамлакатлари пандемияларга қай даражада шайлигини ифодаловчи харитани чоп этганди. Ушбу инфографикага қатор Америка институт ва фондларининг таҳлиллари натижаси — Глобал соғлиқни сақлаш хавфсизлиги индекси асос қилиб олинганди.
Доналд Трамп ушбу статистика билан фахрлангани аниқ, чунки бунда АҚШ — биринчи ўринда! Буюк Британия эса иккинчи!
2020-2021 йиллардаги реаллик эса шундай: пандемия тиз чўктирган АҚШ ковидга чалинишда жаҳонда яққол етакчи, Буюк Британия ҳам энг олдинги ўринларда.
COVID-19 қайд этилиши энг юқори 10 мамлакат (01.02.2021)
2019 йилги пандемияга тайёргарлик индексида мамлакатлар шартли уч тоифага ажратилганди:
- Сариқ — яхши
- Тўқ сариқ — ўртача
- Қизил — ёмон.
Йирик мамлакатлар — Россия, Хитой, Бразилия, Германия таҳлилчилар томонидан 2019 йили «ўртамиёналар» қаторига киритилганди. Пандемияни қаттиқ ва муросасиз бостирган Хитойдан ташқари, бошқалар не кўйга тушгани маълум.
Харитада қизилга бўялган Туркманистон ва Шимолий Корея ҳанузгача «коронавирусдан холи».
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter