Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Чироқчи воқеаси»га оид янги тафсилот: ҳибсга олинганлардан бири ИИБ бошлиғи!

«Чироқчи воқеаси»га оид янги тафсилот: ҳибсга олинганлардан бири ИИБ бошлиғи!

Иллюстратив фото

Чироқчида мол ўғирлашда гумон қилинган 32 ёшли эркак ИИБ ходимлари томонидан калтакланиши оқибатида вафот этганига оид шов-шувлар ҳамон тингани йўқ. Ҳолат юзасидан  аллақачон жиноят иши қўзғатилган, икки нафар ИИБ ходими ҳибсга олингани ва уларга эълон қилинган айбловлар очиқланди. Бироқ ҳибсга олинганлар кимлар экани мавҳум бўлиб қолаётганди.

Манбамизга кўра, ҳибсга олинган мансабдорлардан бири Чироқчи тумани ИИО ФМБнинг 4-сон ИИБ бошлиғи экан. Айни шахс мазкур лавозимга 2019 йил июнь ойида тайинлангани айтилади. Ҳибсдаги иккинчи шахс эса туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими тезкор вакилидир, дея қайд этади манбамиз. Унга кўра, гумондор (эндиликда марҳум) 4-сон ИИБ бошлиғи хизмат хонасида ваҳшийларча калтакланиши натижасида ўша жойнинг ўзида омонатини топширган.

Жиноят иши тергови доирасида Чироқчи тумани ИИО ФМБнинг қатор ходимлари-да  жавобгарликка тортилишининг эҳтимоли катталиги ҳам айтилаётир.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг