Бугун Ўзбекистоннинг асосий қисмида ёғингарчилик кутилмайди
«Ўзгидромет» маълумотларига кўра, бугун, 20-ноябр куни Ўзбекистон бўйича ҳаво ўзгариб туради. Куннинг иккинчи ярмида Қорақалпоғистон Республикасининг айрим ҳудудларида ёмғир ёғиши кутилмоқда. Баъзи жойларга туман тушиши мумкин.
Шарқдан эсадиган шамол тезлиги сониясига 7-12 метрни, айрим жойларда эса 13-18 метрни ташкил этиши мумкин. Баъзи ҳудудларда чанг-тўзон кузатилиши эҳтимоли бор. Ҳарорат 20-25 даража, шимолий ҳудудларда 15-20 даража илиқ бўлади.
Тошкент шаҳрида ҳаво ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан эсадиган шамол тезлиги сониясига 3-8 метрни ташкил этади. Ҳарорат 22-24 даража илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудларида ҳаво ўзгариб туради. Эрталаб айрим жойларда ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик кузатилиши, туман тушиши мумкин. Шамол ғарбдан шарққа ўзгариб, тезлиги сониясига 7-12 метрни, айрим жойларда 13-18 метрни ташкил этади. Ҳарорат 12-17 даража илиқ бўлади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter