Alif Juma: маиший техника ва электроника муддатли тўловга икки баробар фойдалироқ

Иссиқ июлда Алифда нархлар музқаймоқдек эриб кетди. Маиший техника, электроника ва смартфонлар учун акция 14 июлдан бошлаб Alif ҳамкорлар тармоғидаги 2000 дан ортиқ дўконларда, шунингдек, alif shop маркетплейсида бўлиб ўтади. Бир ҳафта давомида муддатли тўлов комиссияси икки баробаргача пасаяди.
Компаниянинг айтишича, Alif Juma акциясининг ўзига хослиги шундаки, мижоз товарни икки баробар камайтирилган комиссияли муддатли тўловга, 24 ойгача бўлган муддатга сотиб олади.
Жумадан жумагача муддатли тўловга ажойиб таклиф alif shop иловасида онлайн, ҳамда IDEA, Mediapark, Elmakon ва бошқа дўконларда офлайн режимда бўлиб ўтади.
«Биз учун бозорни исломий молия тамойиллари асосидаги муддатли тўлов билан таништириш муҳим, бу Алифнинг бошқа тўлов хизматларидан асосий фарқларидан биридир. Маҳсулотларимиз: alif shop маркетплейси, alif mobi тўлов иловаси ва alif nasiya муддатли тўлов хизмати ҳалол стандарти асосида ишлайди», — деди Alif'нинг «Маркетинг» бўлими директори Никита Ломаков.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter