Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Америкалик молиячи долларнинг қулашини башорат қилди

Америкалик молиячи долларнинг қулашини башорат қилди

Фото: «Pixabay»

Валюта тадқиқотларига ихтисослашган «A.G. Bisset Associates LLC» компаниясининг ижрочи директори Ульф Линдал долларнинг еврога нисбатан курси кескин пасайиши тез орада бошланиб кетишини айтди. Бу ҳақда «Bloomberg» агентлиги хабар берди.

Линдалнинг айтишича, долларнинг еврога нисбатан курси 2024 йилга бориб 40 фоизга пастлайди. Таъкидланишича, бу барча молия бозорларига таъсирини ўтказиб, хом ашё нархларида ўз аксини топади.

XX асрнинг 70-йилларидан бошлаб доллар курси даврий равишда ўзгариб келяпти, энди унинг қиймати тушиши кутиляпти. Сўнгги бир йил давомида доллар тўққиз фоизга арзонлади, деди эксперт.

Линдал доллар япон йенасига нисбатан 33 фоизга қадрсизланишини ҳам қўшимча қилиб ўтган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг