Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

АҚШ корпорациясида ишлаган ватандошимиз Молия вазири ўринбосари бўлди

АҚШ корпорациясида ишлаган ватандошимиз Молия вазири ўринбосари бўлди

Фото: Молия вазирлиги матбуот хизмати

Ғолиб Холжигитов Молия вазирлиги ҳузуридаги Давлат-хусусий шерикликни ривожлантириш агентлигининг директори — Молия вазирининг ўринбосари лавозимига тайинланди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Ғолиб Холжигитов 2001 йилда Шимолий Аризона университети (АҚШ), 2004 йилда Тошкент давлат иқтисодиёт университети ва 2012 йилда Ҳарвард университетларини (АҚШ) тамомлаган.

Молия вазирлигида иш фаолиятини 2001 йилда бошлаган. 2004-2011 йилларда Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси ҳузуридаги монополияга қарши сиёсатни такомиллаштириш эксперт гуруҳи раҳбари, Марказ директори вазифасини бажарувчи ва Марказ директори бўлган.

2016-2018 йилларда «UBS Global Wealth Management» корпорациясининг хусусий капитал ва молиявий технологияларни бошқариш масаласида автоматлаштириш ва роботлаштириш хизматларини жорий этиш бўйича лойиҳалар менежери (АҚШ) бўлиб ишлаган.

Ҳозирги кунгача у «Bank of America Merril Lynch» корпорациясининг молиявий технологиялар масалалари бўйича лойиҳалар менежери (АҚШ) лавозимида ишлаган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг