Банкоматлардан нақд пул ечиш фоизи оширилгани ростми? Изоҳ
Ижтимоий тармоқларда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБга тегишли банкоматларда нақд пул ечилганда комиссиялар миқдори оширилгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.
Банк ахборот хизмати хабар беришича, «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБда маҳаллий карталаридан нақд пул бериш суммадан 1 фоизни, халқаро тўлов карталаридан (шу жумладан, кобейджинг банк карталари) нақд пул бериш суммадан 1,5 фоизни ташкил этади.
Ушбу тарифлар «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБнинг 2023 йил 26 августдаги Бошқарув қарори билан тасдиқланган бўлиб, бугунги кунда комиссия миқдорини ошириш бўйича ҳеч қандай қарор қабул қилинмаган. (Амалдаги тарифлар билан шу ҳаволада танишиш мумкин).
Аксинча, ҳозирги пайтда «Ўзсаноатқурилишбанк» АТБ томонидан иш ҳақи лойиҳаси доирасида чиқарилган халқаро карталардан банкнинг ўз процессинг марказига уланган банкоматлар орқали нақд пул ечиш суммадан 0,4 фоизни ташкил қилмоқда, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter