Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

3 ойда «карта»га тушган пулларнинг 48 млрд сўми нақдлаштириб олинган – Марказий банк

3 ойда «карта»га тушган пулларнинг 48 млрд сўми нақдлаштириб олинган – Марказий банк

Январ-март ойларида ўзбекистонликлар банк карталарига тушган маблағларнинг 48 млрд сўмини нақдлаштириб олган. Бу ҳақда Марказий банкнинг  «Нақд пул муомаласи бўйича қисқача шарҳ»ида маълум қилинади.

Қайд этилишича, 2024 йил январ-март ойларида банк карталарига 212 трлн сўм маблағлар кирим қилинган. Бу кўрсаткич 2023 йил мос даврига нисбатан 1,3 баробарга ошди.

2024 йил 1-чорагида банк карталаридаги 48 трлн сўм маблағлар нақдлаштириб олинган. 2023 йил январ-март ойларида банк карталарга келиб тушган маблағларнинг 24 фоизи нақдлаштириб олинган бўлса (2022 йил январь-март ойларида 28 фоизни), бу кўрсаткич 2024 йилда 23 фоизни ташкил этди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг