Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Қуёнчилик хаёлпарастлар орзуси эмас, балки реал ҳаётимизда сердаромад соҳадир» — «Микрокредитбанк» масъули

«Қуёнчилик хаёлпарастлар орзуси эмас, балки реал ҳаётимизда сердаромад соҳадир» — «Микрокредитбанк» масъули

Фото:«Xabar.uz»

«Микрокредитбанк» АТБ томонидан тадбиркорликни молиявий қўллаб-қувватлаш борасида олиб борилаётган ишлар бўйича матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Тадбирда бошқарув раисининг биринчи ўринбосари Тўлқин Атамуродов, Кредит фаолиятини ташкил қилиш департаменти директори ўринбосари Ғолибжон Саноев, Чакана кредитлаш департаменти директори Абдумажид Сафаровлар банк фаолияти бўйича маълумотлар беришди.

Вазирлар Маҳкамасининг «Қишлоқ хўжалиги тармоқларини ривожлантириш тўғрисида» 2015 йил 17 декабрдаги 1-сонли мажлис баёнига мувофиқ, Республикада қуёнчиликни ривожлантиришга «Микрокредитбанк» масъул этиб бириктирилган.

Фото:«Xabar.uz»

Жорий йил давомида 235 та қуёнчиликка ихтисослаштирилган хўжаликлар ташкил қилиниб, қуёнчилик соҳасини молиявий қўллаб-қувватлаш учун жами 1 400 та мижозларга 130,8 млрд.сўм миқдорда кредитлар ажратилгани маълум қилинди.

«Микрокредитбанк» раиси биринчи ўринбосари Тўлқин Атамуродовнинг айтишича, қуёнчилик «Ажойиб хаёлпараст» филмидек хаёлпарастлар орзуси эмас, балки реал ҳаётимизда сердаромад соҳадир.

Атамуродов ўз фикрини асослаш  асносида шундай деди: «Битта қуён ўнта қўйдан яхши».

Анжуман якунида маъсуллар журналистларни қизиқтирган саволларга жавоб беришди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг