Энг кам иш ҳақи қонунлардан чиқарилди. Энди қандай ҳисобланади?
Бунга жавобни 50 дан ортиқ қонун ҳужжатларига, шу жумладан 12 та кодексга киритилган тузатишлардан топиш мумкин (3.12.2019 йилдаги ЎРҚ-586-сон Қонунга қаранг).
Тузатишлар моҳияти қуйидагилардан иборат. 2019 йил 1 сентябрдан бошлаб энг кам иш ҳақи миқдори (ЭКИҲ) қуйидаги учта мустақил тушунчага ажратилди: меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори (МҲЭКМ), базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) ва пенсияни ҳисоблаш базавий миқдори (ПҲБМ). Улар қайси ҳолатларда қўлланилиши ҳақида бу ерда билиб оласиз. Материал эълон қилинган санадаги ҳолатга кўра МҲЭКМ 634 880 сўмни, БҲМ ва ПҲБМ – 223 000 сўмни (бекор қилинган ЭКИҲга тенг миқдорда, таҳр. изоҳи) ташкил этади.
Тегишинча, у ёки бу тўловнинг ЭКИҲдан БҲМ ёки ПҲБМга ўзгартирилиши билан боғлиқ ҳолатларда – «бирга бир» конвертацияда атамаларнинг ўзгартирилиши якуний суммага таъсир кўрсатмайди (бекор қилинган ЭКИҲ ҳамда унинг ўрнига жорий этилган БҲМ ва ПҲБМ миқдор жиҳатдан бир хил, таҳр. изоҳи). Бундай ҳолатни, масалан, Жиноят кодексида ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда кузатиш мумкин – жарима кўринишидаги санкциялар бундан буён БҲМда ҳисобланмоқда, бироқ бундан жарималар суммаси ўзгармайди, сабаби белгиланган санкция миқдорлари аввалгидек қолдирилмоқда.
ЭКИҲдан МҲЭКМга ўтиш назарда тутилган ҳолатларда вазият бироз бошқачароқ. МҲЭКМ уч баравар кўп бўлганлиги сабабли қонун чиқарувчи коэффициентларни тузатишга мажбур бўлган. Бу, ўз навбатида, пулда ифодаланган рақамларда акс этган. Қоидага кўра, арзимас миқдорда ошириш юз беради.
Масалан, илгари айрим қонун ҳужжатлари билан белгиланган 1 ЭКИҲ суммаси (223 минг сўм) МҲЭКМнинг 35,2%и ёки 223 477,76 сўмга алмаштирилди. Бундан буён қуйидагилар қўлланилади:
а) меҳнатга қобилиятсизлар, ёлғиз қариялар, пенсионерлар ва уларнинг оила аъзолари учун ойига ўртача бир жон бошига тўғри келадиган даромад кўрсаткичи, бунда уларга мақсадли коммунал уй-жой фондидан турар жой назарда тутилади (хусусийлаштириш ҳуқуқисиз ижарага олинади);
б) ишламайдиган хизматга чақирилувчиларга ҳокимиятлар томонидан тўланадиган нафақа суммаси;
в) вақтинча меҳнат қобилиятсизлик бўйича нафақанинг энг кам миқдори;
г) ишидан ва иш ҳақидан маҳрум бўлган, меҳнат органларида рўйхатга олинган, қарамоғида вояга етмаган болалари ва бошқа кишилар бўлган шахсларга («Аҳолини иш билан таъминлаш тўғрисида»ги Қонуннинг 25-моддасида кўрсатиб ўтилган шахслардан ташқари) касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлаш, малака ошириш даврида тўланиши кафолатланган энг кам миқдордаги стипендия;
д) бир йилдан ортиқ ишламаган, биринчи марта иш қидираётган ва касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашга, малака оширишга муҳтож бўлган шахслар учун энг юқори миқдорда стипендия;
е) қуйидаги шахсларга тўланадиган кафолатланган энг кам ишсизлик нафақаси миқдори:
- ишидан ва иш ҳақидан (меҳнат даромадидан) маҳрум бўлганда нафақа олиш ҳуқуқига эга бўлган шахсларга;
- ҳарбий хизматдан, ички ишлар, МХХ ва ПХДХдан бўшатилган ҳамда маҳаллий меҳнат органларига мурожаат қилишдан олдин ишламаган шахсларга;
- бир йилдан ортиқ танаффусдан кейин меҳнат фаолиятини қайта бошлашга ҳаракат қилаётган, шунингдек 12 ой мобайнида ҳақ тўланадиган иш билан бандлиги 12 календарь ҳафтадан кам бўлмаган шахсларга;
- ишсиз деб эътироф этилган шахслар ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда касбга тайёрлаш ва қайта тайёрлашдан ўтгандан, малака оширишни тугатгандан кейин ишсизлик нафақаси олиш ҳуқуқига эга бўлганларга.
Универсалидан ташқари қуйидаги ўзига хос қайта ҳисоб-китоблар ҳам мавжуд:
биринчидан, биринчи марта иш қидираётган ишсизларга ва махсус маълумоти бўлмаган ишсизларга, узоқ муддатли танаффусдан сўнг меҳнат фаолиятини тиклашга ҳаракат қилаётганларга, касбга тайёрлаш учун ёки ишга жойлашишга имконият бўлмаганларга нафақа – МҲЭКМнинг 26,5%и, яъни 168 243,2 сўм (илгари – ЭКИҲнинг 75%и, яъни 167 250 сўм);
иккинчидан, жиноий ёки фуқаролик ишларида иштирок этган экспертлар, мутахассислар ва таржимонларга тўлов. Улар учун белгиланган МҲЭКМга нисбатан коэффициентлар ўзгартирилди:
Тўлов тури |
Олдинги ҳисоб-китоб тартиби |
Янги ҳисоб-китоб тартиби |
||
ЭКИҲга нисбатан коэффициент |
сумма (сўм) |
МҲЭКМга нисбатан коэффициент |
сумма (сўм) |
|
Экспертлар, мутахассисларга тўлов (бир соатлик иш учун) |
0,015-0,020 |
3 345 – 4 460 |
0,0053-0,0071 |
3364,86 – 4507,65 |
Таржимонларга ёзма таржималар учун тўлов (1 000 белги учун) |
0,010-0,015 |
2 230 – 3 345 |
0,0036-0,0053 |
2285,57 – 3364,86 |
Суд мажлисларида ёки сўровларда таржимон сифатида иштирок этганлик учун тўлов (бир соатлик иш учун) |
0,015-0,020 |
3 345 – 4 460 |
0,0053-0,0071 |
3364,86 – 4507,65 |
учинчидан, Оила кодексида назарда тутилган қуйидагилардан ундириладиган алиментлар миқдорлари:
- ота-оналарлар ҳар бир бола учун – МҲЭКМнинг 26,5%идан кам бўлмаган миқдорда, яъни 168 243,2 сўм (илгари – ЭКИҲнинг 75%и, яъни 167 250 сўм);
- вояга етган, меҳнатга лаёқатли болалардан ота-онага бериладиган таъминот, шунингдек эр-хотинларнинг биридан, шу жумладан собиқ эр-хотинлардан улардан бирининг таъминоти учун – МҲЭКМнинг 11,75%идан кам бўлмаган миқдорда, яъни 74 598,4 сўм (илгари 1/3 ЭКИҲ, яъни 74 333,4 сўм эди);
тўртинчидан, Солиқ кодексида қуйидагиларни тўлаш бўйича солиқ солишнинг ўзига хос хусусиятлари назарда тутилган:
Тўлов тури |
Олдинги ҳисоб-китоб тартиби |
Янги ҳисоб-китоб тартиби |
||
ЭКИҲга нисбатан коэффициент |
сумма (сўм) |
МҲЭКМга нисбатан коэффициент |
сумма (сўм) |
|
Юридик шахслар амалга оширадиган меҳнатда майиб бўлганлик ёки соғлиққа бошқача шикаст етганлик билан боғлиқ зарарнинг ўрнини қоплаш бўйича қуйидаги миқдордаги тўловлар кўринишидаги харажатлар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди: |
||||
Жабрланувчи меҳнатда майиб бўлгунига қадар олган ўртача ойлик иш ҳақига нисбатан фоиз ҳисобидаги, унинг касбга оид меҳнат қобилиятини йўқотганлик даражасига мувофиқ белгиланадиган ҳар ойлик тўловлар (вояга етмаган шахс меҳнатда майиб бўлиб қолган тақдирда, зарарнинг ўрни унинг иш ҳақи (даромади) миқдоридан келиб чиққан ҳолда, лекин қонун ҳужжатларида белгиланганидан кам бўлмаган миқдорда қопланади) |
5 |
1 115 000 |
1,76 |
1 117 388,8 |
махсус тиббий парваришга муҳтож жабрланувчиларга қўшимча харажатлар учун тўловлар |
2 |
446 000 |
70,3% |
446 320,64 |
жабрланувчининг маиший парвариши учун қўшимча харажатлар тариқасидаги тўловлар |
50% |
111 500 |
17,6% |
111 738,88 |
Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзида даромадга киритиладиган компенсация тўловлари (компенсация) |
||||
Юридик шахслар ходимларининг чўл ва сувсиз жойларда, баланд тоғли ва табиий-иқлим шароити ноқулай ҳудудларда ишлаганлик учун иш ҳақига коэффициентлар ҳисоблашнинг энг юқори суммаси (ҳисоблаш санасидаги ҳолатга кўра) |
4 |
892 000 |
1,41 |
895 180,8 |
Жисмоний шахсларнинг солиқ солинмайдиган даромадлари |
||||
Моддий ёрдам суммалари:
|
12 |
2 676 000 |
4,22 |
2 679 193,6 |
Юридик шахсдан солиқ даври мобайнида:
|
6 |
1 338 000 |
2,11 |
1 339 596,8 |
Меҳнат шартномаси бекор қилинганда тўланадиган ишдан бўшатиш нафақаси, миқдорлари – |
12 |
2 676 000 |
4,22 |
2 679 193,6 |
Солиқ кодексининг 180-моддаси иккинчи қисмида кўрсатиб ўтилган, ЖШДСдан қисман озод этилган жисмоний шахслар |
||||
даромад олинган ҳар бир ой, миқдорлари – |
4 |
892 000 |
1,41 |
895 180,8 |
бешинчидан, Жиноят-ижроия кодексида назарда тутилган тўловлар. Масалан, озодликдан маҳрум этишга ҳукм қилинган шахслар енгиллаштирилган сақлаш шароитига ўтказилганда, меҳнат нормаси ва меҳнат вазифаларини бажарганда, шунингдек байрам кунлари рағбатлантириш тарзида, маҳкумларга қўшимча пул сарфлашга рухсат этилган миқдор МҲЭКМнинг 3,6%ини, яъни 22 855,68 сўмни (илгари – ЭКИҲнинг 10%игача, ёки 22 300 сўм) ташкил этади. Маҳкумнинг ҳар ойлик харажатлари умумий суммаси қуйидаги миқдорларни ташкил этади:
Жазони ўташ бўйича муассаса тартиби |
Олдинги ҳисоб-китоб тартиби |
Янги ҳисоб-китоб тартиби |
||
ЭКИҲга нисбатан коэффициент |
сумма (сўм) |
МҲЭКМга нисбатан коэффициент |
сумма (сўм) |
|
умумий |
3 |
669 000 |
1,06 |
672 972,8 |
қаттиқ |
2,5 |
557 500 |
87,9% |
558 059,52 |
махсус |
2 |
446 000 |
70,3% |
446 320,64 |
турма |
1,5 |
334 500 |
52,7% |
334 581,76 |
тарбия колонияларида, ихтисослаштирилган даволаш муассасаларида, шунингдек маҳкум биринчи ва иккинчи гуруҳ ногиронлари, ҳомиладор аёллар ва жазони ижро этиш муассасасидаги болалар уйида болалари бўлган аёллар |
3,5 |
780 500 |
120% |
761 856 |
Бунда маҳкумларнинг озиқ-овқат маҳсулотлари ва энг зарур нарсалар сотиб олишга доир харажатлари қуйидагича ҳисобланади:
- янги келган маҳкумларга аванс – МҲЭКМнинг 17,6%и, манзил-колонияларда – МҲЭКМнинг 35,2%и (тегишинча 111 738,88 ва 223 477,76 сўм);
- умумий тартибли колонияларда – МҲЭКМнинг 70,3%и (446 320,64 сўм);
- қаттиқ тартибли колонияларда – МҲЭКМнинг 52,7%и (334 581,76 сўм);
- турмаларда – МҲЭКМнинг 26,5%и (168 243,2 сўм);
- тарбия колонияларида – МҲЭКМнинг 87,9%и (558 059,52 сўм);
- умумий, қаттиқ ва махсус тартибли колониялар карцерларига ўтказишда – МҲЭКМнинг 26,5%и (168 243,2 сўм);
- умрбод озодликдан маҳрум қилиниб, жазони қаттиқ сақлаш шароитларида ўтаётган маҳкумларга – МҲЭКМнинг 26,5%и (168 243,2 сўм), жазони одатдаги сақлаш шароитларида ўтаётганларга – МҲЭКМнинг 35,2%и (223 477,76 сўм), жазони енгиллаштирилган сақлаш шароитларида ўтаётганларга – МҲЭКМнинг 52,7%и (334 581,76 сўм).
Қонун Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида эълон қилинган ва 4.12.2019 йилдан кучга кирди.
Олег Заманов
Манба: norma.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter