Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Байден энг кам иш ҳақини икки бараварга оширмоқчи

Байден энг кам иш ҳақини икки бараварга оширмоқчи

Фото: «Euronews»

АҚШ президенти Жо Байден пандемия шароитида аҳолини қўллаб-қувватлашга қаратилган фармонга имзо чекди.

Унга кўра, федерал хизматчиларга энг кам тўлов соатига 15 долларгача ёки олдингисидан икки бараварга оширилади.

Байден инқироз оқибатида ишлаётган оилаларга шошилинч ёрдам кўрсатишга ҳам топшириқ берди.

«Буни енгиш учун барча воситаларга эгамиз. Вирусни назоратга олиш ва иқтисодиётни олдинги ҳолатига қайтариш учун маблағимиз етарли. Одамларга ёрдам бериш механизмларимиз мавжуд. Келинглар, уларни ишга соламиз», — деди президент.

«Яна 900 минг нафар америкалик ишсизлик нафақаси сўраб мурожаат қилганини кеча билдик. 900 минг! Улар ҳам иш ва маошсиз қадри ва ҳурматини йўқотган миллионлаб америкаликлар қаторига қўшилди», — қўшимча қилди Байден.

Байденнинг инқирозга қарши улкан дастурининг катта қисмини АҚШ Конгресси кўриб чиқиши керак. Янги президентнинг иқтисодий режалари қанчалик кенг қўллаб-қувватланишини Сенатда Федерал захира тизими раҳбарлигига номзод Жанет Йеллен қанча овоз олиши ҳам кўрсатади.

Ўтган жума куни молия қўмитаси бир овозда Йелленнинг тасдиқланиши учун тавсия берганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг