«Жанубий кемачи» конидаги 119-сонли қудуқдан табиий газ ва газконденсати олинди

Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасидаги «Жанубий кемачи» кони 119-сонли қудуқда сув йўлини тўсиш ва маҳсулдор қатламни перфорация қилиш мақсадида қудуқда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилди.
Қудуқни ўзлаштириш натижасида кунлик 45 минг метр куб саноат миқёсидаги табиий газ ва 0,5 тонна газконденсати олишга эришилди.
Эслатиб ўтамиз, куни кеча ушбу коннинг 157-сонли қудуғида капитал таъмирлаш ишлари амалга ошириш натижасида кунлик 50 минг метр куб саноат миқёсидаги табиий газ ва 0,7 тонна газконденсати олингани ҳақида хабар берган эдик.
«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter