Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кадастр хизматлари бўйича муаммолар туғилмоқда: агентлик баёнот билан чиқди

Кадастр хизматлари бўйича муаммолар туғилмоқда: агентлик баёнот билан чиқди

Ижтимоий тармоқларда кадастр агентлиги хизматларидан фойдаланганлик учун тўлов қилишда муаммолар юзага келаётгани тўғрисида хабарлар тарқалмоқда.

Юқоридаги ҳолат бўйича Кадастр агентлиги тушунтириш берди. 

Унда айтилишича, кадастр хизматларидан Давлат хизматлари маркази (ДХМ), Ягона интерактив давлат хизматлари портали (ЯИДХП) my.gov.uz ҳамда нотариуслар орқали фойдаланиш мумкин.

Кадастр агентлиги бу йўналишда АТБ «Универсалбанк» билан ҳамкорликда ишлаб келмоқда.

Банклараро универсал тармоқли ахборот тизими (Мунис) тўлов тизими ҳамда АТБ «Универсалбанк» орқали амалга оширилган банк операциялар натижаларини солиштириш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли кадастр хизматларидан Нотариус орқали фойдаланганда тўлов қилиш вақтинча тўхтатилган. Бу ҳақда АТБ «Универсалбанк» маълум қилди, дейилади агентлик баёнотида.

Банк носозликларни тез фурсатларда бартараф этиши ва тизимни ишга туширишини маълум қилинди.

Ушбу ҳолатга инвойснинг ҳеч қандай алоқаси йўқлиги таъкидлаб ўтилган.

Маълумот учун:

Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz ва Давлат хизматлари марказлари орқали юборилган аризаларнинг тўловларида муаммолар йўқ.

Фуқароларимиз юқоридаги носозликлар бартараф этилгунга қадар кадастр хизматларидан ДХМ ва ЯИДХП (my.gov.uz) орқали фойдаланишлари ва тўлов қилишлари мумкин.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг