Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий банк раисига ўринбосар тайинланди

Марказий банк раисига ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 27 майдаги фармонига мувофиқ Абдуғафаров Илҳомжон Абдуҳалилович Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари этиб тайинланди.

И.Абдуғафаров

1973 йилда Тошкент шаҳрида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий. 1995 йилда Тошкент Давлат университетини, 2000 йилда Ўзбекистон Республикаси Фанлар Академияси Кибернетика институти аспирантурасини тамомлаган. Амалий математика мутахассислигига эга. Шунингдек техника фанлар номзоди ҳисобланади.

Бунга қадар, Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг тўлов тизимлари ва ахборот технологиялари департаменти директори лавозимида ишлаб келган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг