Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Марказий банк кредит ташкилотларини инсофсиз амалиётларни тўхтатишга чақирди

Марказий банк кредит ташкилотларини инсофсиз амалиётларни тўхтатишга чақирди

Фото: Xabar.uz

Марказий банк давлат томонидан тўланадиган ижтимоий нафақалар фуқаролар розилигисиз қарздорликни сўндириш учун ечиб олинишини адолатга зид ва инсофсиз амалиёт сифатида баҳоламоқда.

Марказий банк маълум қилишича, истеъмолчиларнинг ҳуқуқ ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, шунингдек молиявий хизматлар бозорида адолатлиликни таъминлаш мақсадида кредит ташкилотлари фаолиятида кузатилаётган инсофсиз амалиётлар бўйича яна бир мисол кредит ташкилотларига юборилган.

Унга кўра, Марказий банк фуқароларга давлат томонидан тўланадиган ижтимоий нафақаларни кредит бўйича қарздорликни сўндириш мақсадида эгаларининг розилигисиз уларнинг банк карталаридан ечиб олинишини адолат тамойилларига зид эканлигини қайд этади ва уни инсофсиз амалиёт сифатида баҳолайди.

Шу сабабли, Марказий банк кредит ташкилотларини истеъмолчилар билан ўзаро муносабатларда адолатли бўлишга ва бундай инсофсиз амалиётларни тўхтатишга чақиради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг