Махсус иқтисодий зоналар иштирокчиларига имтиёзлар берилмоқда
Бугун Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар томонидан «Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодексининг 473 моддасига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.
Унга кўра Президентимизнинг 2021 йил 20 август куни мамлакатимиз тадбиркорлари билан ўтказган очиқ мулоқоти доирасида белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш ҳамда давлатимиз раҳбарининг 2021 йил 14 сентябрдаги қарорига асосан ушбу қонун лойиҳасини ишлаб чиқиш топширилган.
Юқоридаги қарор ҳамда 100 дан ортиқ эркин иқтисодий зона иштирокчилари мурожаатларига мувофиқ, ушбу қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Лойиҳани ишлаб чиқишда қўшни ва хорижий давлатлар тажрибаси ўрганилди.
Қонун лойихасининг кабул килиниши натижасида махсус иктисодий зоналар иштирокчилари тасарруфида қўшимча маблағлар сақлаб қолинади. Энг муҳими, тадбиркорларда мазкур маблағларни янги корхоналарни ташкил этиш, модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, мавжуд ишлаб чиқаришларни кенгайтиришга иўналтириш имкони яратилади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter