Май ойида Ўзбекистон олтин сотиш бўйича дунёда иккинчи бўлган
Бутунжаҳон олтин кенгаши (WGC) маълумотларига кўра, Ўзбекистон май ойида олтин сотиш бўйича дунёда иккинчи ўринга чиқди.
Ҳисобот даврида жжаҳон Марказий банкларининг олтин-валюта захиралари 27 тоннага камайиб, апрель ойи билан солиштирганда, қимматбаҳо металлар савдоси икки баравардан кўпроққа озайган.
Май ойида Ўзбекистон хорижга 11 тонна олтин сотди, бу эса Қозоғистон ва Германиядан кейинги кўрсаткичлардан 5,5 баробар кўпдир.
Туркия 63 тонналик кўрсаткич билан қимматбаҳо металл сотиш бўйича яна мутлақ етакчига айланди. Мамлакат олтин-валюта захираларининг фаол сотилишини Туркия Марказий банкининг миллий валютани сунъий равишда қўллаб-қувватлаш борасидаги аввалги сиёсати билан изоҳлаш мумкин.
Июн ойида регуляторнинг ушбу курсни ўтказишдан бош тортиши турк лирасининг кескин қулашига олиб келди.
Польша май ойида олтиннинг асосий харидорига айланди — 19 тонна. Иккинчи ўринда 16 тонна билан Хитой жойлашган. Ундан кейин Сингапур, Россия, Ироқ, Ҳиндистон, Чехия ва Қирғизистон — тўрт тоннадан ортиқ эмас.
Статистика агентлиги маълумотларига кўра, май ойида Ўзбекистон олтин экспортини 1,3 млрд долларга етказди.
Беш ой давомида қимматбаҳо металларнинг хорижга етказиб бериш ҳажми ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 47,3 фоизга ошиб, 4,37 млрд долларни ташкил этди.
Марказий банк статистик маълумотларига кўра, май ойида олтин захиралари жисмоний жиҳатдан 9 тоннага ва эквивалентида қарийб 1 млрд долларга камайган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter