Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Навоий вилоятида йирик нефть кони топилди

Навоий вилоятида йирик нефть кони топилди

Навоий вилоятининг Зарафшон тубсизлигида Ўзбекистондаги энг йирик ўта ёпишқоқ нефть ва битум – «Янги Ўзбекистон» кони топилди.

Бу ҳақда Энергетика вазирлиги хабар берди. 

Кон Марказий Осиёдаги энг юқори технологияли конлардан бирига айланиши кутилмоқда.

Коннинг битумли нефть захиралари тахминан 100 миллион тоннага баҳоланмоқда.

Битумли нефть қазиб олишнинг максимал йиллик даражаси 2025 йилга бориб 1 миллион тоннани ташкил этади. Битумли нефть қазиб олиш даражасини таъминлаш учун йилига 1500 та қудуқ қазиш режалаштирилган.

Кейинги 12 йилда конни ўзлаштиришга 2,5 миллиард доллар миқдорида сармоя киритилиши тахмин қилинмоқда

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг