«Номозбой» конининг паст босимли қудуқларидан олинаётган табиий газ Ғузор аҳолисига берилади

«Номозбой» конининг паст босимли 3-сонли қудуғидан олинаётган табиий газ Ғузор тумани аҳолисининг таъминоти учун йўналтирилади. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан Қашқадарё вилоятига ташкил этилган пресс-тур давомида маълумот берилди.
«Номозбой» газ конденсат конида 2014 йил август ойидан иш бошланган. Кон ўлчамлари: узунлиги - 4,8 км, эни - 3,5 км, баландлиги - 198 м.
Ҳозирги кунда кондаги ишлаётган 5 та қудуқдан кунлик 50 минг м3 газ ва 1 тонна конденсат қазиб олинмоқда.
«Номозбой» газ конденсат кони қудуқларидан қазиб олинаётган табиий газ йиғув жойидаги сепараторларда тайёрлашдан ўтказилади ва Шимолий Ғузор конининг 31 км.лик газ қувури билан газни сепарациялаш қурилмасига узатилади.
Ҳозирги кунда «Номозбой» конининг 3-сонли қудуғидаги газ маҳсулотини Ғузор тумани аҳолисининг истеьмолига бериш юзасидан «Ўзтрансгаз» ва «Ҳудудгазтаъминот» томонидан ишлар олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter